10.06.2024 17:28
3063
Теглар
«Ланс» 31 ёшли мутахассисни бош мураббий этиб тайинлади

Франциянинг «Ланс» клуби жамоанинг янги бош мураббийини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Уилл Стилл жамоа бош мураббийи этиб тайинланган. Клуб раҳбарияти 31 ёшли белгиялик мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзолади. Стилл бу лавозимда мавсум якунида жамоадан истеъфога чиқиб, «Ницца»га йўл олган Франк Эзнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Уилл Стилл 2022 йилнинг октябр ойида «Реймс» бош мураббийига айланиб, 2024 йилнинг 2 май куни истеъфога чиқарилганди. Унинг қўл остида «Реймс» мавсумни 9-ўринда якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов фаолият юритаётган «Ланс» клуби Франция чемпионатида якунланган мавсумни 7-ўринда якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар