09.06.2024 10:39
3670
Теглар
«Санкт-Паули»ни Бундеслигага олиб чиққан 31 ёшли мураббий «Брайтон» устозига айланади

«Брайтон» янги бош мураббий борасида бир қарорга келди.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, инглиз клуби Фабиан Хюрцелер билан бўйича оғзаки келишиб олган. 31 ёшли мутахассис «чайкалар»ни бошқаришни истамоқда.

«Брайтон» ҳозирда «Санкт-Паули» билан музокаралар олиб бормоқда.

Хюрцелер Ҳамбург клуби билан Германия иккинчи дивизионида 69 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади ва жамоани Бундеслигага олиб чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар