Клаудио Раниери нима эвазига «Лестер» билан қўлга киритган Англия чемпионлигидан воз кечишга тайёрлигини айтди.
— Сизда афсус борми?
— «Рома» билан скудеттони юта олмаганимдан афсусдаман. Бугун айтишим мумкин: мен уни хурсандчилик билан «Лестер»даги чемпионликка алмашган бўлардим.
— «Лестер» билан сиз футбол тарихидаги энг буюк саҳифалардан бирини ёздингиз.
— Мен келганимда, жамоа мавсумнинг сўнгги ойида зўрға жон сақлаб қолди. Мен шунчаки схемани 4-4-2 га ўзгартирдим, ҳимоячиларни алмаштирдим, тинимсиз мотор ва прессингга эга бўлган Кантени майдонга туширдим, жангга киришдим, ҳимояландим ва бир вақтнинг ўзида юқоридан узатмаларни амалга ошириш мумкин эди. Оддий нарсалар», — деди «тулкилар»нинг собиқ бош мураббийи Corriere dello Sport нашрига берган интервюсида.