09.06.2024 14:11
2108
Теглар
Моуринио «Фенербаҳче» ҳақида: «Чемпионлик учун курашишни соғингандим. «Рома» ва «Тоттенҳэм»да бу нарса йўқ эди»

Жозе Моуринио нима учун «Фенербаҳче» бош мураббийига айланганини тушунтирди.

«Мени рози бўлишга ундаган нарса ғалаба учун курашни соғинганим бўлди. «Рома»да биз чемпионлик учун курашмадик. «Рома» ғалаба қозонишни хоҳлагани, мен билан жамоа доимо зафарлар учун ўйнашини айтишади, лекин бу тўғри эмас. Ва у ердан кетганимдан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Еврокубокларда эришган ютуқларимиз (ЕКЛ ғолиблиги) ғайриоддий эди, аммо А Серияда чемпионлик учун курашадиган ҳолатда эмасдик.

Еврокубокларда, албатта, «Фенербаҳче»нинг қийинчиликлари бўлади, лекин миллий чемпионатда... Тарихан «Фенербаҳче», «Бешиктош», «Галатасарой» ва «Трабзонспор» чемпионлик учун курашади. Титул учун курашишимиз мени илҳомлантиради. «Рома»да бундай бўлмаган, «Тоттенҳэм»да ҳам. 

Мен очко йўқотишга ҳаққингиз бўлмаган ва ҳар доим ғалаба қозониш учун ўйнаш керак бўлган муҳитни соғингандим», — деди Истанбул жамоасининг янги устози RTP 3 телеканалига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар