Йенс Леманн Микел Артетанинг «Арсенал»га мос келишига ишончи комил эмас.
«Артета «Арсенал»ни юқорига кўтаришда жуда яхши ишлади. Лекин у ҳозирги жамоага тўғри келадими... Ишончим комил эмас. Исботланиши керак бўлган нарсалар бор.
АПЛни икки марта ютишимиз мумкин эди. Ўтган йили «Арсенал» пешқадам эди ва бир ой ичида чемпионликни қўлдан бой берди. «Вест Ҳэм» 2:0 ҳисобида мағлуб этилаётганда Сака пеналтини аниқ амалга ошира олмагани ва натижада дуранг қайд этилгани кулминация бўлганди. Минус икки очко.
Мураббийларни тайинлаган одамлар баъзан уларнинг шахсияти ҳам жуда муҳим эканлигини англашмайди. Мураббийнинг шахсиятига қаранг. У ғолибми ёки сизни маълум даражага олиб чиқиб, охиригача қурби етмайдиган яхши йигитми?» – деди «Арсенал»нинг собиқ дарвозабони.