09.06.2024 14:48
4680
Теглар
Эшмуродов Эрон билан ўйинни ўтказиб юборади, Бўриев олимпия жамоаси сафига қайтди

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби икки футболчига камайди. 

Туркманистон (3:1) билан баҳсда жароҳат олган марказий ҳимоячи Умар Эшмуродов шифокорлар тавсиясига кўра Тошкентда қолиб, даволанадиган бўлди. 

Яримҳимоячи Абдурауф Бўриев эса мураббийлар келишувига мувофиқ, ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида олимпиячилар сафига қўшилади. Шу тариқа Бўриевнинг миллий жамоадаги дебюти кечикадиган бўлди.

Маълумот учун, Эрон —Ўзбекистон баҳси 11 июн куни Теҳронда бўлиб ўтади. Жамоаларнинг очколари (13) тенг ва иккаласи ҳам сўнгги саралаш босқичига чиқиб бўлган. Тўплар нисбатига кўра форслар гуруҳ пешқадами саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар