09.06.2024 17:48
1789
Теглар
Эндрик 18 ёшгача Бразилия сафида кетма-кет 3 та ўйинда гол уриб, Пеленинг натижасини такрорлади

«Реал» ҳужумчиси Эндрик Пеленинг натижасини такрорлади.

Июл ойида Мадрид клубига қўшиладиган 17 ёшли футболчи Мексикага қарши ўртоқлик ўйинининг (3:2) 90+6-дақиқасида Бразилияга ғалаба келтирувчи тўпни киритди. 

Ҳозиргача «Палмейрас»да ўйнаб келган Эндрик 18 ёшга тўлгунга қадар Бразилия миллий жамоаси сафида кетма-кет 3 та баҳсда гол урди. Илгари бунга фақат Пеле эришган —  1957-1958 йилларда.

Бу йил Эндрик Англия (1:0) ва Испания (3:3) миллий жамоаларига ҳам гол урди. Ҳар учала ўйинда ҳужумчи захирадан майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар