08.06.2024 21:24
1591
Теглар
«Удинезе» Фабио Каннаваро билан хайрлашди. У клубни А Серияда олиб қолганди

Италиянинг «Удинезе» клуби Фабио Каннаваро билан келишувни узайтиришни истамади.

«Клуб президенти Поццо мен билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди. Бу ерда фаолиятимни давом эттира олмаслигимдан афсусдаман.

Қайд этишни истардим, мен клубда қолиб ишимни давом эттиришни истагандим, аммо клуб буни истамади. Жамоага, ўйинчиларга ва мухлисларга омад тилайман», - дейди Каннаваро.

Маълумот учун, италиялик собиқ футболчи апрел ойида «Удинезе» бош мураббийига айланиб, А Серияни тарк этиш хавфи остида турган клубни 15-ўринга олиб чиқди ва лигадаги ўрнини сақлаб қолганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар