08.06.2024 19:44
2062
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U20) Хитойдаги ўртоқлик турнири доирасида иккинчи ўйинда майдонга тушди.

Вакилларимизнинг мезбон Хитой ёшлар жамоасига қарши учрашувида ҳисоб очилмади – 0:0. Фарҳод Нишонов қўл остидаги жамоа 3-тур доирасида 10 июн куни Ветнамга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 1-турда Ўзбекистон Жанубий Корея ёшлар жамоаси билан ҳам дуранг ўйнаганди – 1:1.

Ўртоқлик турнири. 2-тур

8 июн (шанба)

Хитой U20 – Ўзбекистон U20 – 0:0

Ўзбекистон U20: 21.Самандар Муротбоев, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 19.Рустам Фомин, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 24.Асилбек Жумаев, 14.Нурлан Ибрагимов, 13.Беҳрўз Жуматов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар