08.06.2024 21:12
1137
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Динамо» Бекободда «Металлург»ни мағлуб этди

ФИФА кунларида Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» жамоаси «Металлург» клуби меҳмони бўлди.

Бекободдаги марказий стадионда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрида бўлган Кожо Жоэл ва Ўзбекистон олимпия жамоасида бўлган Одилбек Абдумажидов Самарқанд жамоасига ёрдам бера олмади.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган «динамочилар» 12-дақиқада ҳисобни очишди. Иминовнинг узатмасидан кейин Эммануэл Ягр «Металлург» дарвозасини ишғол этди – 1:0.

35-дақиқага келиб мезбонлар Марко Миличковичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби бир қатор ўзгаришларга қўл ургач, бу самарасини берди. Захирадан майдонга тушган Абубакр Муйдинов 75-дақиқада тўпни дарвозабон устидан ошириб, чиройли гол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, «Динамо» ўртоқлик ўйинида Бекободда «Металлург»ни мағлуб этди. Абрамов шогирдлари навбатдаги баҳсда 13 июн куни «Олимпик»га қарши Суперлиганинг қолдирилган ўйинида майдонга тушади.

Ўртоқлик ўйини. 8 июн (шанба)

«Металлург» - «Динамо» – 1:2

Голлар: Марко Миличкович 35 – Эммануэл Ягр 12, Абубакр Муйдинов 75.

«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Салим Мустафоев, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарҳ, Феррейра Ратиньо, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Фаррух Икромов, Анвар Ҳожимирзаев, Эммануэл Ягр.

Захирадан майдонга тушганлар: Фарҳод Раҳматов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Анваржон Файзуллаев, Хислат Халилов, Владимир Козак, Дамир Темиров, Бобурбек Ёрбеков, Абубакр Муйдинов, Баҳодир Насимов, Хуршедбек Убайдуллаев, Душан Мийич.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар