08.06.2024 16:57
4262
Теглар
Нойер, Валдемар, Гундўған, Мюллер – Германиянинг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн мамлакат мезбонлигида ўтадиган Европа чемпионати учун якуний таркибни аниқлаб олди.

Sky Sport Germany хабарига кўра, якуний таркибдан дарвозабон Александр Нюбел жой олмаган. Ўзбекистонда туғилган «Штутгарт» ҳимоячиси Валдемар Антон рўйхатга киритилган. 26 футболчидан иборат таркиб билан танишинг: 

Дарвозабонлар: Оливер Бауманн, Мануэль Нойер, Марк-Андре тер Штеген.

Ҳимоячилар: Валдемар Антон, Бенжамин Хенрихс, Йозуа Киммих, Робин Кох, Максимилиан Миттельштедт, Давид Раум, Антонио Рюдигер, Нико Шлоттербек, Жонатан Та.

Яримҳимоячилар: Роберт Андрих, Крис Фюрих, Паскаль Грос, Илкай Гундўған, Тони Кроос, Жамал Мусиала, Александар Павлович, Лерой Сане, Флориан Вирц.

Ҳужумчилар: Максимилиан Байер, Никлас Фюллькруг, Кай Ҳаверц, Томас Мюллер, Дениз Ундав.

Эслатиб ўтамиз, турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар