08.06.2024 11:41
9507
Катанец мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича 30 йиллик рекордни янгилади

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Натижада, бош мураббий Сречко Катанец мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича 30 йиллик рекордни янгилади. Ўзбекистон миллий жамоаси қаторасига 12 та ўйиндан буён ютқазмай келмоқда.

Бундан олдинги рекорд Рустам Акрамовга тегишли бўлиб, 1994 йили ўрнатилган ва қаторасига 11 та мағлубиятсиз ўйиндан иборат эди.

Сречко Катанец бошчилигидаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси (7 та ғалаба, 5 та дуранг):
12.09.2023 – 3:3 – Мексика 
16.10.2023 – 2:1 – Хитой 
16.11.2023 – 3:1 – Туркманистон 
21.11.2023 – 2:2 – Эрон 
13.01.2024 – 0:0 – Сурия 
18.01.2024 – 3:0 – Ҳиндистон
23.01.2024 – 1:1 – Австралия
30.01.2024 – 2:1 – Таиланд
03.02.2024 – 1:1 – Қатар
21.03.2024 – 2:0 – Ҳонгконг
26.03.2024 – 3:0 – Ҳонгконг
06.06.2024 – 3:1 – Туркманистон

Статистикага фақат ФИФА рейтингида инобатга олинувчи расмий ўйинлар киритилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар