08.06.2024 19:05
1719
Теглар
Хвича «Наполи» билан шартномани узайтириш учун йиллик маошини 5 млн еврога етказишни сўрамоқда. «ПСЖ» кўпроқ тўлашга тайёр

Хвича Кварацхелия «Наполи» билан шартномани узайтиришга яқин турибди. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, гуржистонлик вингер янги шартнома бўйича йилига 5 миллион евро маош олишни истамоқда (ҳозирда йиллик маоши 1,5 млн). Қайд этилишича, «Наполи» унинг талабларини бажаришга тайёр.

Эътиборлиси, «ПСЖ» Хвичага йиллик 7,5 миллион евролик маош таклиф қилган. 

23 ёшли футболчи шартномани Евро-2024 бошлангунга қадар янгилашни хоҳламоқда. 

Хвича ортда қолган мавсумда неаполликлар сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар