08.06.2024 12:48
3161
Теглар
Гюлер, Чалханўғли, Байиндир – Туркиянинг Евро-2024 учун якуний таркибида, Суюнжу турнирга бормайди

Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Европа чемпионатига борадиган якуний таркибни эълон қилди.

Унга кўра, Германиядаги турнирга борадиган 26 футболчидан иборат рўйхатга қуйидаги ўйинчилар киритилган:

Дарвозабонлар: Алтай Байиндир («Манчестер Юнайтед»), Мерт Гюнок («Бешиктош»), Угуржан Чақир («Трабзонспор»);

Ҳимоячилар: Мерт Мюльдюр («Фенербахче»), Зеки Челик («Рома»), Абдулкарим Бардакчи («Галатасарай»), Ахмаджон Каплан («Аякс»), Мерих Демирал («Ал-Аҳли» Жидда), Самет Акайдин («Панатинаикос»), Ферди Қадиўғли («Фенербахче»), Каан Айхан («Галатасарай»);

Яримҳимоячилар: Хакан Чалханўғли («Интер»), Исмаил Юксек («Фенербахче»), Окай Йокушлу («Вест Бромвич»), Оркун Кекчю («Бенфика»), Салих Озжан («Боруссия» Дортмунд), Ирфан Кахвежи («Фенербахче»), Юнус Акгюн («Лестер»), Кенан Йилдиз («Ювентус»), Керем Актюркўғли («Галатасарой»), Арда Гюлер («Реал»), Бариш Йилмаз («Галатасарой»), Юсуф Язиджи («Лилл»);

Ҳужумчилар: Бертуг Йилдирим («Ренн»), Женк Тосун («Бешиктош»), Семих Қиличсой («Бешиктош»).

Чағлар Суюнжу («Фенербахче»), Озан Қобоқ («Ҳоффенхайм»), Энес Унал («Борнмут») сингари ўйинчилар якуний таркибдан жой ололмади.

Маълумот учун, Туркия гуруҳ ўйинларида Гуржистон, Португалия ва Чехияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар