08.06.2024 09:55
851
Эдегор – кетма-кет иккинчи йил «Арсенал»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Мартин Эдегор «Арсенал»нинг 2023/24 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Лондон клуби мухлислари ўртасида ўтказилган сўровномада норвегиялик яримҳимоячи 33 фоиз овоз йиғиб, бу борада тенгсиз бўлди.

«Тўпчилар» сардори кетма-кет иккинчи йил жамоасида мавсумнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Бунгача фақат 4 ўйинчи клуб тарихида бундай натижага эришган. Булар – Лиам Брэди, Иан Райт, Тьерри Анри ва Букайо Сака.

Маълумот учун, Эдегор Лондон клуби сафида якунланган мавсум жами 48 ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар