ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 4-тури доирасидаги сўнгги уч учрашув якунига етиб, навбатдаги 3 жамоа ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олди.
G гуруҳида Саудия Арабистони Покистон устидан йирик ҳисобда зафар қучган бўлса, Иордания Тожикистондан устун келди. Шу тариқа, ушбу гуруҳдан Саудия (13 очко) ва Иордания (10 очко) 3-саралаш босқичига чиқди, Тожикистон эса 3-ўринни (5 очко) эгаллаб кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди.
Муддатдан аввал йўлланма масаласини ҳал қилган БАА Непални йирик ҳисобда мағлуб этган бўлса, Баҳрайн Яман билан дуранг қайд этиб, 2-ўринни эгаллади.
Шу тариқа, кейинги босқичга чиққан жамоалар сони 13тага етди. Булар – Австралия, Ироқ, Ўзбекистон, Эрон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Ўмон, Фаластин, Иордания, Баҳрайн. Яна бешта йўлланма соҳиби 11 июн куни ўтадиган сўнгги турда маълум бўлади.
5-тур. 6 июн (пайшанба)
G гуруҳи. 4-тур
Иордания – Тожикистон – 3:0
Голлар: Али Олуан 51, Ан-Наймат 68, Саде 90+4.
Покистон – Саудия Арабистони – 0:3
Голлар: Ал-Бурайкан 26, 41, Мусаб 59.
H гуруҳи. 5-тур
Баҳрайн – Яман – 0:0
Непал – БАА – 0:4.