Тиаго Силва Неймар бошдан кечираётган босим ҳақида гапирди.
«Мен кўп нарсани тушунмаяпман. Неймарнинг ўйинига қарасангиз, у қилаётган ҳамма нарса оддий кўринади. Унинг қилганларини такрорлаш жуда қийин. Дунёда маҳорат бобида унинг даражасидаги бирор футболчи йўқ.
Неймар руҳий жиҳатдан жуда кучли. Мессининг интервюсини кўрдим. Агар Лео фаолияти давомида Неймар каби босим остида қолганида, футбол ўйнашни тугатган бўларди. Неймар жуда кучли. Унга босим катта, баъзида чидаб бўлмас ҳолга келади.
Биз, дўстлар ва ҳамкасблар сифатида унинг қанчалик босим остида эканлигини кўриб турибмиз. Ва у фақат бахтли бўлишни, футбол ўйнашни хоҳлайди. Майдонда у ўзи ҳис қилган қувончни қалбидан таратади. Бразилияда футболчи бўлиш жуда қийин», — деди «Флуминенсе» ҳимоячиси.