07.06.2024 22:15
2313
Теглар
Сунил Четри 39 ёшда футболчилик фаолиятини якунлади

Ҳинд футболи афсонаси Сунил Четри 39 ёшда футболчилик фаолиятини якунлади.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи 4-тури доирасида ўтган Ҳиндистон – Кувайт (0:0) учрашувидан кейин ҳинд футболи афсонаси Сунил Четри футболчилик фаолиятини якунлаб, Калкуттадаги 85 минг сиғимли стадионда мухлислар билан хайрлашди.

Август ойида 40 ёшга тўладиган ҳиндистонлик ҳужумчи миллий жамоа сафида урган голлари сони бўйича жаҳонда Роналду (128та гол), Али Дайи (108та гол) ва Мессидан (106та гол) кейин 148та ўйинда 93та гол билан 4-ўриндан жой олган.

Четри жорий мавсумни Ҳиндистоннинг «Бенгалару» клуби сафида ўтказиб, 20 ўйинда 5та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар