07.06.2024 07:50
7425
Теглар
«Олтин тўп-2024» маросими санаси эълон қилинди

«Олтин тўп»нинг янги ғолиби октябр ойи охирида эълон қилинади.

France Football талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими 28 октябр куни бўлиб ўтади. Тадбир Париждаги «Шатле» театрида бўлиб ўтади.

Номзодлар 4 сентябр куни эълон қилинади. Ҳаммаси бўлиб 10 та номинацияда ғолиблар аниқланади: эркаклар ва аёллар ўртасидаги «Олтин тўп», йилнинг эркаклар ва аёллар жамоаси, энг яхши ёш футболчи учун Копа Трофи, энг яхши дарвозабон учун Лев Яшин номидаги мукофот, энг яхши тўпурар учун Герд Мюллер соврини, хайрия ишлари учун Сократ мукофоти. Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийга соврин берилади.

2023 йилда «Олтин тўп»ни Лионел Месси олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар