07.06.2024 13:40
1438
Теглар
МЛС клуби Лосанони сотиб олди

Ирвинг Лосано фаолиятини МЛСда давом эттиради. 

«Сан-Диего» клуби ПСВнинг 28 ёшли вингерини 12 млн долларга сотиб олди. Мексикалик футболчи билан шартнома 4 йилга мўлжалланган  ва келишув 2025 йил 1 январдан амал қилади, унгача Ирвинг Эйндҳовен клубида ўйнаб туради. 

Лосано сўнгги икки мавсумда А Серия («Наполи») ва Эредивизида чемпион бўлди. 

«Сан-Диего» — 2023 йилда ташкил этилган клуб. Жамоа янги йилдан МЛС юқори дивизионида ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар