06.06.2024 11:01
1555
Фонсека билан хайрлашган «Лилл» янги бош мураббийини эълон қилди

«Милан»га ўтиши кутилаётган Паулу Фонсека «Лилл»ни тарк этди.

51 ёшли мутахассис француз клубини 2022 йилнинг ёзидан буён бошқараётганди. Якунланган мавсумда жамоа Лига 1да 4-ўринни эгаллади.

Португалиялик мураббий ўрнини «Лилл»да Бруно Женезио эгаллайди. Томонлар икки йиллик шартнома тузишди. 

Франциялик мураббийнинг сўнгги иш жойи «Ренн» бўлиб, у 2023 йили жамоани тарк этганди.

Аввалроқ Фонсека «Милан»ни бошқариши ва йилига 3 млн евро олиши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар