Golden Boy Index жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши ёш ўйинчилари топ-100лик рейтингига ўзбекистонлик футболчини ҳам киритди.
Йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган «Golden Boy» совринига даъвогарларнинг ҳаракатларини баҳолаб борадиган Golden Boy Index рейтинги номзод ўйинчиларнинг 2023 йилнинг 3 октябридан жорий йилнинг 19 май санасигача бўлган иштирокини баҳолади. Рўйхатга Европанинг энг яхши 25та чемпионатида фаолият юритаётган 2004 йилдан кейин туғилган ўйинчилар киритилади.
Унга кўра, ушбу рейтингни «Барселона» яримҳимоячиси Ламин Ямал бошқараётган бўлса, «Бенфика» аъзоси Жоау Невеш ва «МЮ» яримҳимоячиси Алехандро Гарначо учликдан жой олган.
Эътиборлиси, Golden Boy Index рейтингидан Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олган. Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоаси ҳамда «Ланс» клубининг 20 ёшли ҳимоячиси 87-ўринда қайд этилган.
Топ-10лик қуйидагича кўриниш олган:
1. Ламин Ямал («Барселона»);
2. Жоау Невеш («Бенфика»);
3. Алехандро Гарначо («Манчестер Юнайтед»);
4. Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»);
5. Лени Йоро («Лилл»);
6. Савио («Жирона»);
7. Кобби Майну («Манчестер Юнайтед»);
8. Пау Кубарси («Барселона»);
9. Александар Павлович («Бавария»);
10. Рико Льюис («Манчестер Сити»).
..87. Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»).
Маълумот учун, «Реал» яримҳимоячиси Арда Гюлер 19-ўринда, Гави 20, Витор Роке эса 50-ўриндан жой олган.
Қайд этиш жоиз, ушбу рейтинг Golden Boy топшириладиган октябр ойига қадар ойда бир марта янгиланиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Golden Boy соврини Жуд Беллингҳемга насиб қилган бўлса, сўнгги йилларда Гави (2022), Педри (2021) ва Ҳоланд (2022) ҳам совринни қўлга киритган.