05.06.2024 19:24
1032
Винченцо Италиано – «Болоня» бош мураббийи

Италиянинг «Болоня» клуби жамоанинг янги бош мураббийини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Винченцо Италиано жамоанинг янги устозига айланди. Келишув шартлари ва неча йилга имзолангани маълум қилинмаган.

А Серия жорий мавсум якунларига кўра, болоняликларга Чемпионлар лигаси йўлланмасини келтирган Тиаго Мотта жамоа билан хайрлашгач, янги мавсумга жамоани Винченцо Италиано тайёрлайди. Мотта тез орада «Ювентус» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

Италиано ҳозиргача «Фиорентина» бош мураббийи сифатида ишлаб, жамоани Конференциялар лигасига олиб чиққан эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар