05.06.2024 14:09
8010
Теглар
Родри: «Реал» дунёнинг энг яхши жамоаси эканлигини исботлади. Кейинги йил тожни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз»

Родри «Реал»нинг муваффақиятини юқори баҳолади.

Олдинроқ мадридликлар вингери Родриго «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасининг чоракфиналида яхшироқ ўйнаганини айтиб, «шаҳарликлар«ни дунёнинг энг яхши жамоаси деб атаганди.

«Реал» дунёнинг энг яхши жамоаси эканлигини исботлади. Кейинги мавсумда биз улардан тожни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз», — деди «Манчестер Сити» яримҳимоячиси.

«Улар яна Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишди ва қоидага кўра, ким лойиқ бўлса, у ғолиб чиқади», — дея қўшимча қилди испаниялик футболчи.

2023/24 йилги мавсумда «Реал» Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар