05.06.2024 15:32
10569
Теглар
Осиё вице-чемпиони гуруҳдан чиқа оладими? ЖЧ-2026 2-саралаш ҳал қилувчи ўйинлари олдидан

Июн ойидаги ФИФА кунлари доирасида Осиёда ЖЧ-2026 2-саралаш босқич гуруҳ баҳсларининг сўнгги икки тури ўтказилиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичига йўлланма олган 18 жамоанинг номи маълум бўлади.

Март ойида ўтган 4-тур баҳсларидан кейин 7 жамоа муддатдан аввал кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган ва шу билан бирга Осиё кубоги-2027 масаласини ҳал қилганди. Булар – Ўзбекистон, Эрон, Австралия, Ироқ, Япония, Қатар ва БАА. Қолган 11та йўлланманинг соҳиби 6 ва 11 июн кунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

Пайшанба кунги баҳслар орасида қўшниларимиздан Қирғизистон кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин. Қирғизлар ўтган турда «Динамо» форварди Кожо Жоэлнинг ҳет-триги эвазига Хитой Тайпейи устидан йирик ҳисобда (5:1) ғалабага эришиб, ўз гуруҳида Уммонни тўплар нисбатига кўра ортда қолдирди ва пешқадамга айланиб олди. Қўшниларимиз 6 июн куни Бишкекда Малайзияни мағлуб этса, ўз тарихида илк марта 3-саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритишади.

Яна бир қўшни мамлакат – Тожикистон эса турнирдаги энг муҳим учрашуви арафасида турибди. Қўшниларимиз сўнгги турда Саудия Арабистони билан дуранг қайд этгач, саудларнинг кейинги босқич масаласини ушбу тургача қолдиришди. Энди эса гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун Иорданияга қарши сафардаги баҳс кутиб турибди. Душанбедаги баҳсда Тожикистон сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган ва учрашув дуранг (1:1) натижа билан тугаганди. Аммандаги тўқнашув сўнгги турлардаги асосий қарама-қаршиликка айланмоқда. Зеро, Осиё вице-чемпиони феврал ойида Осиё кубоги чоракфиналида Тожикистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборганди. Тожиклар Осиё кубоги финалчисига қарши баҳсда Қатардаги аламли мағлубият учун ҳам реванш олишга интилади. Қўшниларимиз кейинги босқичга чиқиш учун камида дуранг қайд этиши лозим. Сўнгги турда улар Покистонни қабул қилишса, Иордания Саудияда меҳмон бўлади.

Пайшанба кунги баҳсларда Саудия Арабистони ва Жанубий Корея сингари Осиёнинг гранд жамоалари ҳам йўлланмани нақд қилиш эҳтимоли юқори. I гуруҳидан Фаластин ҳам илк марта 3-босқичга йўлланма олиши мумкин.

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда қўшни Туркманистон билан баҳсда майдонга тушса, Эрон Ҳонгконг меҳмони бўлади.

ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 5-тур ўйинлар анонси (соатлар мезбон мамлакат маҳаллий вақти билан кўрсатилган):

5-тур олдидан гуруҳлардаги вазият ва ўйинлар:

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Афғонистон – Қатар

Ҳиндистон – Кувайт

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Мьянма – Япония

Шимолий Корея – Сурия

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Сингапур – Жанубий Корея

Хитой – Таиланд

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Қирғизистон – Малайзия

Хитой Тайпейи – Уммон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Ўзбекистон – Туркманистон

Ҳонгконг – Эрон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Индонезия – Ироқ

Ветнам – Филиппин

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Покистон – Саудия Арабистони

Иордания – Тожикистон

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Баҳрайн – Яман

Непал – БАА

5-тур. 6 июн (пайшанба)

Фаластин – Ливан

Бангладеш – Австралия.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар