«МЮ» 18 ёшли ҳимоячига 60 млн евро таклиф қилди – Marca
Франциянинг «Лилл» клуби ҳимоячиси Лени Йоро «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин.
Marca нашри хабарига кўра, Манчестер клуби «Лилл»га Йоро трансфери бўйича таклиф жўнатган. Француз клуби ўз вундеркинди учун 60 миллион евро олмоқчи, инглизлар эса топ-клублар эътиборига тушган ҳимоячи учун «Лилл» сўраётган пулни тўлашга тайёр.
Аввалроқ, Йорога «Реал», «Боруссия» ва «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Қайд этилишича, Мадрид клуби Йоронинг вакилларига «Реал» бу трансферни амалга ошириши учун бир йил кутишга тўғри келишини маълум қилган. Футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтиш истагини билдирган.
Маълумот учун, Лени якунланган мавсумда клуби сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар