05.06.2024 09:02
1899
Теглар
«Фиорентина» янги бош мураббийини эълон қилди

«Фиорентина»га янги бош мураббий тайинланди. 

Флоренция жамоасини «Монца»нинг собиқ устози Раффаэле Палладино бошқаради. У бу лавозимда Винченцо Италяно ўрнини эгаллади. 

40 ёшли мутахассис билан шартнома икки йилга мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. 

Палладино «Монца»ни 2022 йилнинг сентябридан бери бошқарди. 2023/24 йилги мавсумда жамоа унинг қўл остида А Серияда 12-ўринни эгаллади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар