Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Тошкентдаги йиғинга келиб қўшилди ва Туркманистон ҳамда Эронга қарши ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.
«Машғулотларга бугундан келиб қўшилдим. Кеча қўшилмаганим сабаби, кичик муаммом бор эди, бундан мураббийларимиз хабардор эди. Ҳозир ҳаммаси яхши.
Туркманистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, тўғри гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилганмиз, аммо бу дегани “бўлди, бу ўйин керакмас”, деган хулоса бермайди. Мухлислар олдида фақат ғалаба қозониш керак.
Эронлик футболчиларнинг муносабати? Эронда тўп суриб билдимки, уларнинг ўзбек ўйинчилари ҳақидаги муносабати илиқ. Олдин ҳам айтгандим, Осиёда бизда чўчиб ўйнашади. Эрон миллий жамоасида тўп сурадиган ўйинчиларнинг ўзи айтди буни. Осиёда исталган жамоага қарши қўрқмай ўйнай оламиз, буни «Озоди»да Эронга қарши баҳсда ҳам кўрсатишга уринамиз», - дея Жалолиддин Машариповнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-турида 6 июнк уни Тошкентда Туркманистонни қабул қилса, 11 июн куни Эронга сафар қилади.