Мбаппе «ПСЖ» билан келишмовчилик ҳақида: «Ортиқ ўйнамаслигимни айтишганди. Энрике ва Кампуш мени қутқаришди»
Килиан Мбаппе «ПСЖ» раҳбарияти ушбу мавсумда уни майдонга туширмоқчи бўлмаганини маълум қилди.
«Менга бу клубда ортиқ ўйнамаслигимни айтишганди. Буни қаттиқ оҳангда юзимга айтишди. Луис Энрике ва Луиш Кампуш мени қутқаришди, уларсиз ушбу мавсумда бошқа майдонга туша олмасдим. Шу боис бош мураббий ва спорт директоридан доим миннатдор эдим.
Фикримча, якунланган мавсумда ўз имкониятларимдан пастроқ натижа кўрсатдим. Аммо ўйнаганимнинг ўзи мен учун фахр эди. Келаси мавсумда жорий мавсумдагидек натижаларимдан қониқмаслигим аниқ», - дейди «Реал»нинг янги ўйинчиси.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Париж клуби билан келишувни узайтирмагани сабабли ўтган мавсум бошида «ПСЖ»нинг мавсум олди йиғинидан четлатилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар