ЦСКА жамоанинг янги бош мураббийини эълон қилди
Россиянинг ЦСКА клуби жамоанинг янги устозини эълон қилди.
Москва клуби расмий сайти хабарига кўра, сербиялик Марко Николич билан келишувга эришилган.
44 ёшли мураббий бунгача «Шабоб Ал-Аҳли» (БАА) клубини бошқарган ва клуб унинг қўл остида БАА чемпионати кумуш медалига эга чиққанди. Шунингдек, Николич 2020/21 йилги мавсумда «Локомотив» (Москва) мураббийи сифатида Россия Премьер-лигасида бронза медалига эга чиққанди.
Аввалроқ, «армиячилар»ни икки йил давомида бошқарган Владимир Федотов истеъфога чиқарилганди.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган клуб РПЛ жорий мавсумини 6-ўринда якунлаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар