04.06.2024 22:40
5943
Теглар
Англия – Евро-2024 фаворити. Opta жамоалар имкониятини баҳолади

Суперкомпьютер Opta Евро-2024 иштирокчи жамоаларининг турнир ғолиблиги учун имкониятини баҳолади.

Унга кўра, Англия миллий жамоаси ғолиблик учун асосий даъвогар саналмоқда. Инглизларнинг чемпион бўлиш учун имконияти – 19,9 фоизга баҳоланган.

Иккинчи ўриндаги Францияда бироз пастроқ – 19,1%. Учликдан Германия жой олган – 12,4%.

Испания (9,6%), Португалия (9,2%), Нидерландия (5,1%), Италия (5%), Белгия (4,7%), Дания (2,2%) ва Хорватия (2%) ўнликдан жой олган.

Сербия (14-ўрин) ва Украинанинг (16-ўрин) имконияти 1 фоизга баҳоланган. Грузияда энг паст имконият – 0,1%.

Маълумот учун, Евро-2024 баҳслари 14 июн куни Германияда бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар