Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Тошкентдаги йиғинга келиб қўшилди ва Туркманистон ҳамда Эронга қарши ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.
Машарипов Суперлигада мухлислик даражаси ошгани сезилганини эътироф этди.
«Эронда ўйнаб шуни билдимки, Эронда кўпроқ жисмоний курашларга эътибор кучли, чемпионат жамоалари ҳам бу борада кучли. Ҳатто 1-ўринда бўлиб ҳам, охирги жамоага қарши баҳсда шунчаки ютамиз, деб чиқа олмайсиз. Пастдаги клубга қарши дуранг ўйнаб, якунда чемпионликни бой бердик. Эрон миллийсини услуби қанақа бўлса, клублари ҳам шундай ўйнайди.
Ўзимизни чемпионатни ҳам кўрдим, бизда кўпроқ мухлислик ривожланди, ўсди, стадионларда атмосфера ўзгарди. «Андижон» Ўзбекистондаги ҳамма мухлисларни уйғотди, дея оламан», - дея Жалолиддин Машариповнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz сайти мухбири.
Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-турида 6 июнк уни Тошкентда Туркманистонни қабул қилса, 11 июн куни Эронга сафар қилади.