Анчелоттининг ўғли: «Отам мураббийликни тугатгач, мустақил фаолиятимни бошлайман. Аммо у 100 ёшгача ишлаши мумкин»
Карло Анчелоттининг ўғли отаси 100 ёшга тўлгунича мураббийлик қилиши борасида ҳазил қилди.
Аввалроқ италиялик мутахассиснинг Мадрид клубидаги мураббийлар штабига кирувчи 34 ёшли ўғли Давиде Франциянинг «Реймс» жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
«Мадридни тарк этиш мен учун имконсиз. Улар мени ҳайдашмагунча, кетмайман. Аммо бир кун келиб ўзим мустақил мураббийлик қилишни бошламоқчиман.
Бу — отамнинг фаолиятидаги сўнгги босқич. У тугатгач, мустақил фаолият юритаман. Лекин у 100 ёшга тўлгунича ишлай олади.
Отам менга катта масъулият юклайди, у — идеал мураббий», – дейди кичик Анчелотти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар