03.06.2024 08:46
11237
Ўтиш ўйини. Франциянинг 10 карра чемпиони Лига 1га қайтди

Франция чемпионатида юқори дивизионга ўтиш баҳсида ўтган мавсумда Лига 1да 16-ўринни эгаллаган «Мец» ва Лига 2да 3-поғонани қўлга киритган «Сент-Этиен» тўқнаш келишди. 

«Сент-Этиен» ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди, жавоб баҳсида «Мец» мувозанатни тиклади. Аммо қўшимча бўлимларда Франциянинг 10 карра чемпиони гол уриб, йўлланмани қўлга киритди. 

Шу тариқа «Сент-Этиен» икки йиллик йиллик танаффусдан сўнг Лига 1га қайтди. Бунгача «Осер» ва «Анже» юқори дивизионга тўғридан тўғри йўлланма олишганди. 

Маълумот учун, Францияда фақат «ПСЖ» (12) «Сент Этиен»дан кўпроқ чемпион бўлган.

Лига 1. Ўтиш ўйини
Мец — Сент-Этиен 2:2

2 июн,  «Стад Сен-Симфориен»
Голлар: Камара (17), Микаутадзе (25, пеналти) — Петро (35), Важи (116).
Биринчи ўйин — 1:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар