03.06.2024 14:25
915
Скалвини тиззасидан жиддий жароҳат олди ва Еврони ўтказиб юборадиган бўлди

Жоржио Скалвини Европа чемпионатида иштирок этмайди.

Ҳимоячи А Сериянинг 29-туридан ўрин олган «Аталанта» — «Фиорентина» (2:3) баҳси сўнгида тиззасидан жароҳат олди ва 84-дақиқада алмаштирилди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 20 ёшли футболчига олдинги хочсимон пайлари йиртилиши ташхиси қўйилган. У катта эҳтимол 2025 йилгача майдонга қайтмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар