03.06.2024 18:25
10408
Шомуродов «Каляри»дан «Рома»га қайтганини маълум қилди

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий жамоасининг июн ойидаги йиғинига келиб қўшилди ва Туркманистон ҳамда Эронга қарши ўйинлар олдидан фикрларини билдирди.

Элдор Италия А Сериясида мавсум якунларига кўра, «Рома»га қайтганини маълум қилди. 

«Кейинги мавсумни қаерда ўтказаман? «Рома» билан шартномам бўйича «Каляри»дан яна Рим клубига қайтдим. Буёғига нима бўлишини кўрамиз», - дея Шомуродовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, «Кальяри» мавсум якунларига кўра А Серияда ўрнини сақлаб қолди. 

Аввалроқ, жамоа мураббийи Клаудио Раньери клубни тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар