Моуринио: «Одатда мураббийларни ғалабалардан кейин севишади. Аммо мен ҳозирдан муҳаббатни ҳис қиляпман»
Жозе Моуринио «Фенербаҳче» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Мен сизга севгингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Муҳаббатингизни номим «Фенербаҳче» билан боғлана бошлаган пайтдан ҳис қилдим.
Одатда мураббийларни ғалабадан кейин севишади, лекин бу ҳолатда мен ютуқлардан олдин муҳаббатни ҳис қиляпман. Бу — мен учун катта масъулият. Сизга ваъда беришим мумкинки, бундан буён мен сизнинг оилангизнинг бир қисмига айланаман.
Бу либос — менинг терим. Футбол — бу иштиёқ ва буни ҳис қилиш учун «Фенербаҳче»дан яхши жой йўқ», — деди португалиялик мутахассис турк клубининг гавжум стадионидаги тақдимот чоғида.
Маълумот учун, «Фенербаҳче» 10 йилдан бери Туркия чемпиони бўла олмаяпти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар