03.06.2024 09:49
2740
Теглар
«Леганес» 4 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лигага қайтди

«Леганес» Сегундада биринчи ўринни эгаллаб, 4 йиллик танаффусдан кейин юқори дивизионга қайтди. 

Борха Хименес шогирдлари бир тур аввал Ла Лига йўлланмасини қўлга киритган «Валядолид»ни (72) ортда қолдириб,  74 очко билан иккинчи дивизионда ғолиб бўлишди. 

Учинчидан олтинчи поғоналарни эгаллаб турган «Эйбар», «Эспаньол», «Спортинг Хихон» ва «Реал Овиедо» клублари плей-оффда ўйнайди.

«Овиедо» 8 июн куни «Эйбар»ни қабул қилади, жавоб ўйини 12 июнда бўлиб ўтади. «Спортинг Хихон» ва «Эспаньол» эса 9 ҳамда 13 июн кунлари тўқнаш келишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар