03.06.2024 22:40
5846
Теглар
Килиан Мбаппе – «Реал» футболчиси

Мадриднинг «Реал» клуби Килиан Мбаппе трансферини расман эълон қилди.

Франциялик 25 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида «Реал» аъзосига айланди. Мбаппе ва Мадрид клуби ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди.

Аввалроқ, Мбаппенинг «Реал»да 9-рақамни танлаши, бир йилдан кейин Модрич клубни тарк этгач 10-рақам унга қолиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Килиан мавсум якунида «ПСЖ» билан хайрлашганди. У Париж клуби сафида 2017 йилдан буён тўп суриб, 6 карра Франция чемпионига айланган. Шунингдек, у 4 марта Франция кубоги, 3 марта Франция Суперкубогини қўлга киритган.

Ўтган 7 йил ичида Мбаппе 308 ўйинда 256та гол билан Париж клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Унинг ҳисобида яна 108та ассист ҳам мавжуд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар