03.06.2024 11:58
1497
Теглар
Иниеста ўйнайдиган «Эмирейтс» БАА юқори дивизионидан тушиб кетди

Андрес Иниеста ўйнайдиган «Эмирейтс» БАА юқори дивизионидан тушиб кетди.

Якунланган мавсумида испаниялик яримҳимоячининг жамоаси бор-йўғи 4 та ғалабага эришди ва сўнгги тур олдидан лигада қолиш имкониятини йўқотди.

Қуйи дивизионга тушиб кетиш Иниестанинг фаолиятида илк бор содир бўлди. 

«Барселона»нинг 39 ёшли собиқ яримҳимоячисининг БАА клуби билан шартномаси июн ойида якунига етади. Олдинроқ клуб президенти Юсуф Ал Батран қуйи лигага тушиб кетган тақдирда Иниестага бош мураббийлик лавозимини таклиф қилишга тайёрлигини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар