03.06.2024 08:52
768
Хавиер Пимиента — «Севиля» бош мураббийи

«Лас-Палмас» устози «Севиля»ни қабул қилиб олди.

49 ёшли Хавиер Гарсия Пимиента билан икки йиллик шартнома имзоланди. 

Испаниялик мутахассис 2006 йилдан 2021 йилгача «Барселона» тизимида ишлаган — ёшлар жамоаларига, шунингдек, «кўк-анорраннлилар»нинг ўринбосарларига мураббийлик қилган. У 2017/18 йилги мавсумда клуб билан УЕФА ёшлар лигасида ғолиб чиққан. 

Пимиента 2022 йилдан бери «Лас-Палмас»ни бошқараётганди. У жамоани Ла Лигага қайтарди ва ўтган мавсумда юқори дивизионда 16-ўринни эгаллади. 

Олдинроқ «Севиля» Ла Лигада 14-ўринни эгаллаганидан кейин Кике Флорес бош мураббийлик лавозимини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар