03.06.2024 15:09
5724
Теглар
Флик «Бавария»даги собиқ шогирдини «Барса»да кўрмоқчи

«Барселона» «Бавария» вингери Кингсли Команга қизиқиш билдирмоқда.

Bild'нинг ёзишича, каталонияликларнинг янги бош мураббийи Ҳанси Флик яримҳимоячини жамоада кўрмоқчи. Мураббий ва футболчи Мюнхен клубида биргаликда ЕЧЛ ҳамда Бундеслигани ютишган. 

Каталонияликлар 27 ёшли французга қизиқиш билдиришмоқда, бироқ бўлажак Евро туфайли потенциал ҳаракат ҳали юқори босқичда эмас.

Қайд этилишича, «Бавария» Команни шу ёзда сотишга тайёр, аммо қониқарли таклиф бўлсагина.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар