03.06.2024 11:57
1520
Теглар
«Фиорентина» билан 3 та финални ютқазган Винченцо Италяно жамоа бош мураббийлигини тарк этди

Винченцо Италяно «Фиорентина» бош мураббийлигидан кетди.

2 июн куни Флоренция жамоаси А Сериянинг 29-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «Аталанта»ни мағлуб этди (3:2). Баҳсдан кейинги матбуот анжуманида мураббий истефога чиқишини маълум қилди.

«Бу ажойиб уч йил бўлди, мен бу ерга келганимдан бошқача одам сифатида кетяпман. Клуб, мен мураббийлик қилган футболчилар ва барча «Фиорентина» мухлислари учун катта юк билан кетяпман. Совринларсиз ҳам бу мен учун ажойиб давр бўлди. Бу алоқани узиш қийин, лекин бу футбол.

Мен шундай қарорга келдим. Чунки маълум бир нуқтага етиб борганингизда ва атмосфера кескинлашганда кетиш тўғри бўлади. Ўйлайманки, қўлимдан келганини қилдим ва энди янги ғоялар учун жой очишишим керак. Буни клуб президентига айтдим», — дейди Италяно.

46 ёшли мутахассис 2021 йилнинг ёзидан бери «Фиорентина»ни бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа икки марта Конференция лигаси, бир бор Италия кубоги финалида ўйнади, аммо соврин юта олмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар