03.06.2024 19:20
3314
Теглар
Энцо Мареска – «Челси» бош мураббийи

«Лестер»ни АПЛга олиб чиққан Энцо Мареска «Челси» бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, италиялик 44 ёшли мутахассис Лондон клуби билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Янги мураббий 1 июл кунидан расман иш бошлайди.

Аввалроқ, «Челси» Мареска учун «Лестер»га 10 миллион евро товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, лондонликлар клубдан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттинога ҳам товон пули тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг шогирди бўлган Мареска ўтган ёзда Чемпионшипга тушиб кетган «тулкилар» бош мураббийига айланиб, жамоани 1-ўрин билан АПЛга қайтарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар