03.06.2024 20:58
3798
Теглар
ЦСКА бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Москванинг ЦСКА клуби жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

«Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи Владимир Федотов билан хайрлашиш қарорига келди. У билан бирга Олег Фоменко, Мурат Искаков, Радик Ямлиханов ва Николае Русу ҳам мураббийлар штабидан истеъфога чиқарилди. Клуб Федотов ва ёрдамчи мураббийларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди», - дейилади хабарда.

Владимир Валентинович 2022 йилнинг июн ойидан буён Москва клубини бошқариб келаётганди. ЦСКА унинг қўл остида Россия кубоги ғолиби ва РПЛда кумуш медалларини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА жорий мавсум РПЛда 6-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар