03.06.2024 22:11
2858
Теглар
Черчесов Қозоғистон миллий жамоаси бош мураббийига айланди

Қозоғистон футбол федерацияси миллий жамоага янги мураббий тайинланганини эълон қилди.

Қозоғистон миллий жамоасини 2022 йилдан 2024 йилгача бошқарган россиялик Магомед Адиев ўрнини унинг ҳамюрти Станислав Черчесов эгаллади. Томонлар 2+1 кўринишида шартнома имзолаган.

Россия миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи бунгача Венгриянинг «Ференцварош» клубини бошқарган ва 2023 йилдан буён ишсиз саналарди. Черчесов ўтган йиллар давомида Россиянинг бир қатор клубларини ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар