«Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди». Депай «Атлетико»ни тарк этганини маълум қилди
Мемфис Депай «Атлетико»ни эркин агент сифатида тарк этишини айтди.
«Бу хабарни ёзаётганда ўзимни қандай ҳис қилаётганимни тушунтириш осон эмас, чунки ҳаммаси бошқача бўлиши мумкинлигини ҳис қиляпман. Эҳтимол, бу суҳбатни бошқа вақтга қолдириш яхшидир...
«Атлетико»га, жамоадошларимга, мураббийлар штаби ва мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Яхши хотиралар юрагимда қолади», — деб ёзади нидерландиялик 30 ёшли ҳужумчи.
Депай 2022/23 йилги мавсумда мадридликлар сафига келиб қўшилганди ва ўтган вақт ичида Ла Лиганинг 31 ўйинида 9 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар