02.06.2024 15:39
4419
Теглар
Винисиус «Олтин тўп»-2024 учун асосий даъвогарга айланди

Чемпионлар лигаси финалида «Боруссия» дарвозасига гол уриб, «Реал»нинг ғалабасига (2:0) ҳисса қўшган Винисиуснинг «Олтин тўп» учун имконияти янада ошмоқда.

Инсайдер ва журналист Никола Скиранинг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилишича, Винисиус Жуниор айни дамда 2024 йилги «Олтин тўп» учун асосий даъвогар саналмоқда. У ЕЧЛдаги ғолибликдан кейин бу борадаги имкониятини янада оширган.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум 39 ўйинда 24та гол ва 11та ассист қайд этган. Transfermarkt бразилиялик форварднинг трансфер баҳосини 150 млн еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Евро-2024 ва Америка кубоги баҳслари кутиб турибди. Винисиус Бразилия миллий жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар