02.06.2024 13:57
2563
Ҳуммелс финалдаги мағлубиятдан кейин: «Омад «Реал»га омад кулиб боқди, тўртта ажойиб вазиятдан фойдалана олмадик» 

«Боруссия» ҳимоячиси Матс Ҳуммелс «Реал»га қарши ЕЧЛ финалидан (0:2) кейин фикрларини билдирди.

«Номдор рақибга қарши ажойиб ўйин намойиш эта олганимиздан фахрланаман. Биз боримизни бердик ва ўйинимиз орқали ўз даражамизни кўрсата олдик. Бир қатор ажойиб ҳужумлар ташкил этдик, аммо голли имкониятларни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлим охирида эса кичик хатоларга йўл қўйдик ва «Реал» ўз одатига кўра бизни жазолади. Аввалги босқичларда омад биз тарафда эди, бугун эса омад «Реал»га кулиб боқди. Тўртта ажойиб вазиятдан фойдалана олмадик. Бизга совуққонлик етишмади», - дейди Ҳуммелс финалдан кейин УЕФА расмий сайтига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар