02.06.2024 15:17
14650
Париж-2024. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Олимпиадага борадиган таркиби маълум бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи лицензион турнир якунига етди.

Турнирнинг сўнгги кунида -66 кг вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова лицензион мусобақадаги ўзининг ҳал қилувчи баҳсида сербиялик Кристина Кулуховани 5:0 ҳисобида таслим этди ва Париж-2024 Олимпияда ўйинларига йўлланмани нақд қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий жамоамиз 11 та вазнда йўлланмани нақд қилишди.

Бунда эркаклар жамоамиз жаҳонда биринчилардан бўлиб тўлиқ таркибда йўлланмани нақд қилган бўлса, аёллар жамоамиз эса тарихда илк бор 4та вазнда Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган бўлишди. 

Париж-2024 Олимпиада Ўйинларида иштирок этадиган жамоамиз таркиби билан танишинг:

Эркаклар:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков 
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев 
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар: 

-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпияда ўйинлари шу йилнинг 26 июлидан 11 августигача бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сўнгги Токио-2020 Олимпиадасида 11та боксчи (8 эркак боксчи, 3 аёл боксчи) билан иштирок этган ва оғир вазндаги Баҳодир Жалолов олтин медалга эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар